Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Табиатга зуғум қилганларга жазо муқаррар

Табиатга зуғум қилганларга жазо муқаррар

18 декабрь 2023 йил
68
0

Бундан қарийб 200 йил муқаддам ғарб файласуфларидан бири: «Биз табиат устидан қозонилган ғалабаларимиз билан мағрурланмаслигимиз керак.

Шундай кунлар келадики, табиат бунинг учун биздан ўч олади», деган эди. Орадан шунча вақт ўтган бўлсада, файласуфнинг ҳақ эканлигини гувоҳи бўлиб турибмиз. Биргина юртимиздаги ўзгаришлар, ягона денгизимиз бўлган Оролнинг қуриши, экологиянинг бузилиши, об-ҳавонинг йил сайин ўзгариб бораётганлиги, буларнинг барчаси инсоннинг она табиатимизга қилган ҳужуми оқибатидир. Ҳозирги пайтда биргина қуриб бораётган Орол денгизининг ўрнида 5 миллион гектардан ортиқ майдон чўлга айланган. Давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатлари туфайли 2 йилдан буён бу майдонларга саксовул кўчатлари қадалмоқда, ўрмонзорлар барпо этилмоқда. Бундан ташқари, шаҳарларда экологик вазиятни яхшилаш мақсадида истироҳат боғлари ташкил этилиб, иқлимимизга мос бўлган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда. Қўйингчи, мамлакатимизнинг барча туман ва қишлоқларида бу борада амалга оширилаётган ишлар эътиборга лойиқ дейиш мумкин.
Аммо кези келганда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ҳали биз она табиатимизни авайлаб-асраш борасида етарли даражада тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориляпти.
Жиноят ишлари бўйича Фориш туман суди томонидан 2023 йилнинг 11 ойи давомида ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш билан боғлиқ 5 та жиноят иши бўйича 13 нафар шахсларга нисбатан ишлар кўриб чиқилган бўлиб, барча жиноят ишлари бўйича жазо тайинлаб, ҳукм чиқарилган. Шундан, 4 нафар шахсларга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари тайинланган бўлса, 9 нафар шахсларга нисбатан озодликни чеклаш тарзидаги жазо чоралари тайинланди.
Табиат – бу бизнинг борлиғимиз ҳисобланади. Инсон билан табиат доимо уйғун бўлиб яшаган. Бизнинг узоқ яшашимиз учун эса табиатга доимо ҳурматда бўлиб, баҳор ойларида ҳовлимизга мевали ва манзарали дарахт қўчатлари экишга одатланайлик. Бир сўз билан айтганда, табиатни асрашга ҳар биримиз ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишимиз керак.

Салим БОТИРОВ,
жиноят ишлари бўйича Фориш туман суди раиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар