Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » “Дилором” маҳаллада миллий қадриятларга асосланган “Сумалак сайли” бўлиб ўтди.

“Дилором” маҳаллада миллий қадриятларга асосланган “Сумалак сайли” бўлиб ўтди.

24 март 2023 йил
123
0

 Баҳор фасли бошланиши билан бутун борлиқ уйғонади. Табиат гўзалликка бурканади. Ана шу файзли баҳор тонгини барча хуш кайфиятда қарши олади.  Халқимиз табиат уйғонишининг тимсоли, шарқона янги йилнинг бошланиши бўлган Наврўзи оламни шўх-шодон қаршилайди. Улуғ байрамни барча қатори “Дилором ” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам кўтаринкилик билан қаршилади. 2023-йилнинг 23-март куни  эрта тонгда янграган карнай-сурнай  садолари барчани “Дилором” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини марказий ўйингоҳига чорлади. Байрамда маҳалладаги 17 та кўча вакиллари дастурхонларга миллий таомлардан қўйиб, “Сумалак сайли” тадбирлари доирасида “Аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, маърифат ва тарбия қўрғонидир” мавзуси илгари сурилиб, Аҳиллик ва ҳамжиҳатликнинг ҳаётимиздаги аҳамияти тўғрисида кекса онахонлар томонидан кўплаб пурмаъно сўзлар айтилди. Тадбирда “Дилором” маҳалласининг ҳар бир кўча вакиллари иштирокида миллий анъаналар ва қадриятларни ўзида акс эттирган байрам дастурхонлари безатилганлиги Аҳиллик ва ҳамжиҳатликнинг яққол кўриниши эканлигининг исботидир.

        Тадбирда эҳтиёжманд ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг оиласидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда ош тарқатилди. Маҳалладаги кўчаларларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди, 2000 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

 

 

 

 

“Дилором” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли И.Жўрабоева.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар