Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги

02 март 2024 йил
59
0

Жиззах вилояти солиқ бошқармаси масъул ходимлари айни кунларда ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларида бўлиб уларга ушбу «Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги»нинг аҳамияти, афзалликлари ва мезонларини тушунтириб ўтмоқда.

Тадбиркор тўплаши мумкин бўлган максимал баллар сони – 100. Баҳолаш тадбиркорлик субъектининг қонунчилик талабларига қандай риоя қилаётгани ҳақидаги маълумотларга асосланади. Ушбу маълумот идоралараро маълумотлар алмашинуви орқали платформага узатилади. Рейтингни юритиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Баҳолашда кўп нарса бухгалтерия бўлимининг профессионаллигига боғлиқ. Солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва ихтиёрий равишда бажариш рейтингда юқори баҳони олишга ёрдам беради.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар