Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор тумани ҳокими Асилбек Рахмонович Ашуровнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган БАЙРАМ ТАБРИГИ

Пахтакор тумани ҳокими Асилбек Рахмонович Ашуровнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган БАЙРАМ ТАБРИГИ

16 март 2024 йил
88
0

 Ассалому алайкум, Азиз меҳмонлар, қадрли ҳамюртлар!

 

Аввало сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда барча халқимизни энг ардоқли ва энг севимли байрам - Наврўз айёми билан чин дилдан қутлайман.

Ҳаммамиз орзиқиб ва соғиниб кутадиган янгиланиш ва яшариш айёми - Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

 

Ҳурматли байрам иштирокчилари.

 

Халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданияти ва эзгу қадриятларини ўзида яққол мужассам этган, она табиат ва одамлар руҳиятида юз берадиган яшариш, янгиланиш ва юксалишларни асрлар давомида тўла намоён қилиб келаётган Наврўзи олам энг ардоқли миллий байрамларимиздан бири ҳисобланади.

Ушбу қадимий байрамнинг руҳи ва фалсафасида мужассам бўлган борлиқни асраб-авайлаб, доимо у билан уйғун бўлиб яшаш, меҳр-оқибат, хайру саховат, бунёдкорлик, бағрикенглик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик сингари юксак ғоялар бугунги кунда янада теран мазмун ва аҳамият касб этиб бораётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Халқимиз асрлар давомида эъзозлаб келаётган, Наврўзи оламнинг ана шундай беқиёс аҳамиятини ҳисобга олиб ҳамда ушбу айёмни мамлакатимизда олиб борилаётган улкан ўзгариш ва янгиланишлар жараёнига уйғун ва ҳамоҳанг тарзда, 2024 йилги Наврўз умумхалқ байрами “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайллари шаклида кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Бугун мамлакатимизда янгича дунёқараш билан яшаш, инсон қадрини улуғлаш иши – тараққиёт стратегиясининг асосига айланди.

 

Азиз ҳамюртлар!

 

Пахтакорликлар ҳам жорий йилги Наврўз байрамини ўзига хос тайёргарлик билан кутиб олишаяпти. Барча соҳада сифат кўрсаткичлари белгиланиб, ўсиш нуқталарини энг юқори даражада ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда.

Ҳалқимиз розилигини таъминлаш йўлида азму шижоат ва ишонч билан меҳнат қилишмоқда.

Барчангизга маълумки, “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида «Олмазор» маҳалласида 2,5 млрд. сўмлик қурилиш - таъмирлаш ишлари бажарилди. Бу каби ободонлаштириш ишлари бугунги кунда маиший биноларда, таълим масканларида, аҳоли хонадонларида босқичма-босқич амалга оширилаётгани барчани беҳад қувонтиради.

Дарҳақиқат, маҳалла тинч бўлса, юртимиз тинч, маҳалла обод бўлса,  мамлакатимиз фаровон бўлади.

Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 402-сонли қарори билан маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Унга кўра маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, солиқ ходими ва ижтимоий ходимдан иборат таъсирчан тузилма фаолияти йўлга қўйилгани ижобий самара бермоқда.

Бунинг тасдиғини маҳаллаларда тадбиркорлик ривожланиб, янги иш ўринлари, доимий даромад манбалари яратилаётгани, барқарор ижтимоий-маънавий муҳит мустаҳкамланиб, жиноятчилик камайиб бораётганини, маҳалланинг аҳолига ижтимоий кўмак бериш борасидаги ваколати кучайтирилганлигини айтиш жоиздир.

Шунингдек, Махаллада “еттилик” аъзоларини тайинлашда маҳаллада яшайдиган номзодларга устунлик берилади. Маҳалла раисининг маълумоти ва малакаси бўйича талаблар белгиланиб, уларнинг ваколат муддатини 3 йилдан 5 йилга узайтириш кўзда тутилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, барча маҳалла фаолларини эл-юртга хизмат қилишдек шарафли ва масъулиятли ишларида омадлар  тилайман.

 

Ҳурматли байрам тадбири қатнашчилари!

 

Ҳурматли юртбошимиз томонидан 2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинди. Шу муносабат билан  ёшларга эътиборни янада кучайтириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш – барча ишларимизнинг ўзаги бўлади.

Ёшларни замон билан ҳамнафас тарбиялаш, уларни билимли бўлишлари учун барча шароитларни яратиш, шунингдек, уларни келажак сари йўналтириш – пировард мақсадимиз бўлади.

Ўғил-қизларимизни камида иккита тилни мукаммал билиши, касб-ҳунарли бўлиши, IТ технологияларидан унумли фойдаланиши учун зарур имкониятларни, шарт-шароитларни яратамиз.

Тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини яратиш, янги саноат лойиҳаларини жорий этиш – устувор вазифаларимиздан бири бўлиб қолади.

Албатта, ушбу ишларни амалга оширишда тадбиркорларнинг кучига, уларнинг ташаббус ва янгидан-янги ғояларига таянамиз.

Биз ҳамиша, халқ манфаати учун меҳнат қилаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаймиз!

 

Ҳурматли байрам тадбири иштирокчилари!

 

Наврўз - чинакам халқ байрами, миллий ўзлигимиз кўзгуси, маънавий ва маданий ҳаётимизнинг ажралмас қисмидр.

Бугунги муродбахш ва файзли кунларда миришкор деҳқон ва фермерларимиз улкан ният ва режалар билан қадрдон даласи сари йўл олмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, азму шижоатли бободеҳқонларимизни янги меҳнат мавсуми билан самимий қутлаймиз. Ушбу қутлуғ байрам кунларида жорий йилда ҳам далаларда ҳосилларимиз мўл ва баракали, ризқу насибамиз янада зиёда бўлсин, деб барчамиз дуолар қиламиз.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўз ҳовлиси, томорқасидан самарали фойдаланган, кўчат экиб, боғ яратган, ён атрофни обод ва файзли қилган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаймиз.

 

Қадрли пахтакорликлар, ҳурматли тадбир иштирокчилари!

 

Қадимий ва гўзал байрамимиз-Наврўзи олам билан барчангизни яна бир бор чин дилдан табриклайман.

Наврўз ҳар бир хонадонга, тинчлик - хотиржамлик, соғлик - омонлик, бахту саодат ҳамда файзу барака олиб келсин.

Ватанимиз янада обод, халқимиз ҳаёти ҳамиша фаровон бўлсин.

 

Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар