Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » “Маданят ва санъат ходимлари куни” муносабати билан тумани ҳокими Асилбек Раҳмоновичнинг БАЙРАМ ТАБРИГИ

“Маданят ва санъат ходимлари куни” муносабати билан тумани ҳокими Асилбек Раҳмоновичнинг БАЙРАМ ТАБРИГИ

15 апрель 2024 йил
49
0

  15-апрель “Маданят ва санъат  ходимлари куни” муносабати билан Пахтакор тумани ҳокими Асилбек Раҳмонович Ашуровнинг туман маданят бўлими жамоасига йўллаган БАЙРАМ ТАБРИГИ

 

     Ассалому алайкум, қадрли маданият ва санъат ходимлари!

Маълумки, Давлатимиз раҳбари томонидан маданият ва санъат соҳасига қаратилаётган алоҳида эътиборнинг ёрқин ифодаси ўлароқ, 2021 йил 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президент Ш.М.Мирзиёев томонидан  “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат  ходимлари куни”ни белгилаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекилди!

Яъни, халқимиз ҳаётини янада файзли, мароқли ўтиши йўлидаги саъйи-ҳаракатларда энг фаол, фидоий касбига садоқатли инсонлар муносиб эътироф, эъзозга сазовор  бўлишди. Хусусан, турли шодиёналарда, касб байрамларида ҳамда халқимизнинг бўш вақтини мазмунли ўтишини таъминлайдиган турфа хил маданий –марифий тадбирларда хизматда турадиган маданят ва санъат ходимларининг ҳам ўз байрамларини нишонлашларига шарт-шароит яратилди.

    Шундан буён ҳар йили касб байрами сифатида нишонланиб келинаётган “Маданият ва санъат ходимлари куни” мамлакатимиз бўйлаб барча вилоят ва туманлар каби бизнинг туманимизда ҳам кўтаринки руҳда  нишонланмоқда.

     Янги Ўзбекистонни  Учунчи Ренессанс пойдеворини қуришда мамлакатимизда миллий маданиятни янада ривожлантириш, янги Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш, моддий ва номоддий маданий мерос дурдоналарини асраб-авайлаш ва тарғиб этиш, халқ оғзаки ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини янада оммалаштириш, ёшларни маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини оширишга, янги иқтидорларни кашф этишга, иродаси мустаҳкам ватанпарварларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаяпти.

      Бу борада туманимиз маданият ва санъат соҳасининг фидоий ходимларидан туман маданият бўлимига қарашли ”Жамалак” болалар намунали фольклор жамоаси раҳбари Меҳринисо Холмуродова, “Баҳора” фольклор этногарафик халқ жамоаси раҳбари Саида Қолдошева, “Гулзор” ашулла ва рақс халқ жамоаси раҳбари Норбек Бозоров, жамоа мусиқа раҳбари Ғофур Нарзуллаев,  маданият маркази кутубхоначиси Ҳуррият  Жонузоқова,  маданият марказининг ёшлар билан ишлаш бўйича мутахассиси Ҳамидулла Абдуллаев,соҳада кўп йиллардан бери ишлаб келаётган, ”Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони соҳиби Мирсайид Эшимқулов,  маданият маркази ижодий ходимларидан Бону Азизова, Жонубек Исроилов, Абдуваҳҳоб Ҳакимов, 14-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқтувчиси Алижон Бурхонов, Қахрамон Нарзиев, Галина Шарофиддинова, Шоҳодат Якубова ҳамада Рустам Боймуродовларнинг, камтарона меҳнатларини эътироф этиб ўтиш ўринлидир.

 

Ҳурматли маданят ва санъат ходимлари!

     Фурсатдан фойдаланиб, туман маданят бўлимининг сиз каби фидойиларини ва соҳанинг барча ходимларини касб байрами “Маданят ва санъат ходимлари куни”  муносабати билан қизғин табриклаб, сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва юксак ижодий зафарлар тилайман.

 

   

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар