Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Тазйиқ ва зўравонликка бирга қарши турамиз

Тазйиқ ва зўравонликка бирга қарши турамиз

30 май 2022 йил
333
0

 Конституциямизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хусусан ҳеч кимнинг қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги, фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурлиги мустаҳкамланган.

Маълумки, юртимизда оилавий зўравонликка қарши кураш ва уни олдини олиш мақсадида "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида" Қонуни қабул қилиниб, 2019 йил 3 сентябрдан кучга кирган.

Мазкур қонуннинг мақсади хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Қонун келтирилган таърифга биноан, зўравонлик – хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали уларнинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайриҳуқуқий ҳаракат (ҳаракатсизлик).

Маъмурий ҳудудларда яшовчи ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларни ўз вақтида аниқлаб, уларга ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахсларни ўз вақтида аниқлаб, улар билан манзилли профилактика ишларини ташкил этиш, ҳар бир содир этилган ҳуқуқбузарликнинг сабаб ва шароитларини чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш маиший зўравонликнинг олдини олиш борасидаги муҳим қадам ҳисобланади.

Жиноятчилик носоғлом маънавий-руҳий муҳит таъсирида вужудга келади. Содир этилаётган айрим жиноятларни таҳлил этадиган бўлсак, оиладаги нотинч муҳит сабаб бўлган. Бу оилада тарбиянинг заифлиги, ота-оналарнинг ўз муаммолари сабабли келишолмай, оилада носоғлом муҳит яратгани ва фарзанд тарбиясига масъулиятсизлик билан қараётганидан далолат беради.

Ҳар бир хотин-қиз зўравонликсиз ҳаётда хавфсиз ва фаровон яшашга ҳақли. Унинг бу ҳуқуқларини паймол қилиш, тазйиқ ўтказиш қонун билан ҳимояланган.

Лекин, шундай бўлса-да, оиладаги зўравонликлар сабабли аёллар жабр кўриб қолмоқда.

Оилавий зўравонлик ҳолатлари аниқланганда суд амалиётида фуқаролар томонидан содир этилиши эҳтимоли кўп учрайдиган қасддан баданга оғир (104-модда), ўртача оғир (105-модда) ёки енгил (109-модда) шикаст етказиш, қийнаш (110-модда), ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш (112-модда), жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт) (114-модда), хавф остида қолдириш (117-модда), номусга тегиш
(118-модда), аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш (121-модда), вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни, ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш (122-123-моддалар), никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш (1251-модда), тиланчилик қилиш
(1271-модда), аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш (136-модда) каби қилмиш содир этган шахс Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан жавобгарликка тортилади.

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Пахтакор туман судининг раиси

Содиқов Шухратжон Абдумуминович

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар