slot gacor
slot gacor
https://www.rsudsyamsudin.co.id/pro/gacor/ https://iso.iainptk.ac.id/gacor/ https://www.rsudsyamsudin.co.id/gacor/ https://siars.unila.ac.id/gacor/ https://unimugo.ac.id/data/pulsa/ https://simba.cilacapkab.go.id/gacor/ https://rakyatntt.com/gcr/ https://perpustakaan.bonebolangokab.go.id/gcr/
https://oic.umsu.ac.id/wp-content/themes/jnews/temp/
https://siinka.unusidoarjo.ac.id/user/
https://tbm.fk.ui.ac.id/sample/
 Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби » Пахтакор тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби

23 июнь 2022 йил
382
0

 Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси, Ер кодекси ва Фуқаролик кодексига мувофиқ ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулкни (кейинги ўринларда ўзбошимчалик билан қурилган иморат деб аталади) аниқлаш ва бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартибини белгилайди.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш ушбу соҳада ваколатга эга давлат органлари томонидан шаҳарча, қишлоқ, овул, маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш:

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ер участкасини ажратиш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарори мавжудлигини;

икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойларни, шунингдек 300 метр кубдан кўп ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан ҳамда қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатдан ўтказилганлигини;

икки қаватгача, (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метргача бўлган якка тартибдаги уй-жойларни, шунингдек 300 метр кубдан кам ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар қуриш учун туман қурилиш бўлими билан келишилган лойиҳанинг мавжудлигини;

шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ қурилганлигини текшириш орқали амалга оширилади.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ҳисобланади:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари;

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари.

Ваколатли органлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда фаолият юритади.

Ваколатли органлар ҳар йили ўзларининг ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Чора-тадбирлар режаларининг ишлаб чиқилиши ва уларнинг ижросини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари тегишлилиги бўйича мувофиқлаштиради.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш ушбу Низомнинг иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

Ҳар бир ваколатли органнинг ҳудудий органи Чора-тадбирлар режасига мувофиқ ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни мустақил равишда ёки бошқа органлар билан биргаликда аниқлаб боради.

Икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойларни, шунингдек 300 метр кубдан кўп ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар бўйича ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни мустақил равишда — қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари аниқлайдилар ва бартараф этиш чораларини кўрадилар.

Икки қаватгача, (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метргача бўлган якка тартибдаги уй-жойлар, шунингдек 300 метр кубдан кам ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар бўйича ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни ушбу низом талаблари доирасида — Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармалари ҳамда туман қурилиш бўлимлари ҳал қиладилар.

Ваколатли орган:

иморатни қуриш учун Низомда назарда тутилган ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида қурилганлигини аниқлайди;

ўзбошимчалик билан қурилган иморат аниқланган тақдирда ушбу иморатни қурган шахсга мазкур қурилишнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида батафсил тушунтиришлар беради ҳамда иморатни ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида далолатнома тузади.

Далолатномада қуйидагилар акс эттирилади:

ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлашда иштирок этган ваколатли орган вакили лавозими, фамилия ва исми-шарифи ҳамда иморат қурган шахснинг номи (юридик шахс бўлганда) ёки фамилия ва исми-шарифи (жисмоний шахс бўлганда);

ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг аниқ манзили, қурилиш мақсади ҳамда қурилишнинг ҳолати ва ҳажми;

ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс томонидан уни ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида кўрсатма.

Ваколатли орган ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахсга Низомда назарда тутилган далолатномани фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили ва туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) профилактика инспектори иштирокида топширилишини таъминлайди.

Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс далолатномани олишни рад этган ҳолда ваколатли орган ушбу ҳолат тўғрисида камида уч киши (ваколатли орган ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) профилактика инспектори) иштирокида баённома тузилишини таъминлайди.

Баённомада далолатномани топшираётган шахсларнинг лавозими ва исми-шарифи, ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс томонидан далолатномани олишдан бош тортган сана ва бош тортиш сабаблари (мавжуд бўлганда) кўрсатиб ўтилади.

Ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс ўн беш кун муддат ичида уни ўз ҳисобидан бартараф этиши шарт.

Ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс томонидан ушбу иморатни бартараф этилиши (бузиб ташланиши)ни ваколатли орган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан ҳамкорликда назорат қилади.

Ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс томонидан иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида судга даъво берилган тақдирда даъво берилган кундан бошлаб суднинг якуний қарори қабул қилинишига қадар ушбу иморатни бартараф этилиши вақтинча тўхтатиб турилади.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморат бартараф этиш (бузиб ташлаш) учун белгиланган муддат тугагандан сўнг ваколатли орган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан ҳамкорликда икки иш куни мобайнида ушбу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 34-моддасига мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияга хабарнома киритади.

Хабарномада ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахснинг номи (юридик шахс бўлганда) ёки фамилия ва исми-шарифи (жисмоний шахс бўлганда), иморатнинг аниқ манзили, қурилиш мақсади, қурилишнинг ҳолати ва ҳажми кўрсатилган маълумотлар акс эттирилади ҳамда унга Низомда назарда тутилган далолатнома ва баённома илова қилинади.

Комиссия ваколатли органлар томонидан киритилган хабарнома келиб тушган санадан эътиборан уч иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаси учинчи қисмига мувофиқ ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг даъво аризасини судга киритилишини таъминлайди.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисидаги даъво аризага ушбу Низомда назарда тутилган далолатнома, баённома, хабарнома, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг жойлашув схемаси, иморатнинг фотосуратлари (камида тўрт томонидан туширилган) илова қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддасига мувофиқ ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.

Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зиён етказмаган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилади.

Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

 

Жиззах вилоят суди

фуқаролик ишлари бўйича

судлов ҳайъати судьяси                                                                          С.Набиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар
RAJASLOT303