Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Умумий овқатланиш ва савдо шабоҳчаларини санитария гигиена қоида ва меъёр талаблари бўйича иш фаолияти ўрганилди

Умумий овқатланиш ва савдо шабоҳчаларини санитария гигиена қоида ва меъёр талаблари бўйича иш фаолияти ўрганилди

16 июль 2022 йил
273
0

 Умумий овқатланиш ва савдо шабоҳчаларини санитария гигиена қоида ва меъёр талаблари бўйича иш фаолияти ўрганилди.

Жорий йил 15 июл куни Пахтакор тумани Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими, Пахтакор туман “Деҳқон бозор” маъсуляти чекланган жамият туташ худудидаги Умумий овқатланиш ва савдо шабоҳчаларини санитария гигиена қоида ва меъёр талаблари бўйича иш фаолияти ўрганилди ва қуйдагиларни маълум қилади.

            Пахтакор туман “Деҳқон бозори” МЧЖ Пахтакор туман Дўстлик маҳалласи Дўстлик-Жиззах автомагистрал ёқасида жойлашган. Ўрганиш куни “Санжар Қуддизов“ оилавий корхонага (рахбари Қуддизов Санжар) қарашли умумий овқатланиш шаҳобчаси мумкин бўлмаган ҳолда бино ташқарисига таом (кабоб) пишириш учун ўра, (сомса) пишириш учун тандир ўрнатиб олганлиги, “Шавкат Акобир бизнес” МЧЖга (рахбари Мамаюсупов Ўткир)қарашли озиқ-овқат дўкон ташқарисига қишлоқ ҳўжалик ва полиз маҳсулотлари  савдоси билан шуғулланаётгани, “Магнит” оилавий корхонага (рахбари Синдарова Зухра)қарашли ошхона бино ташқарисига таом (кабоб) пишириш учун ўра, (сомса) пишириш учун тандир ўрнатиб олганлиги, “Юсуф ҳўжа” МЧЖга (рахбари Ў.Мамаюсупов) қарашли ошхона ташқарисига таом (кабоб) пишириш учун ўра, (сомса) пишириш учун тандир  ва қозон ўчоқ ўрнатиб таом тайёрланаётгани аниқланди. Бундан ташқари “Достон зўр ишбилармонлари” МЧЖ (раҳбари Расулов Жўрабек) таом (кабоб) пишириш учун ўра, (сомса)пишириш учун тандир ўрнатиб 0309-14-сонли Санитария қоида ва меъёр талабларига зид равишда фаолият олиб бораётганлиги аниқланди. Юқоридаги тадбиркор ва ошхона эгалари билан санитария тарғибот ва тушинтириш ишлари олиб борилиб, бино ташқарисига ўз бошимчалик билан ўрнатиб олинган қозон ўчоқ, ўралари ошхона ичкарисига киритилди. Дехқон бозори худудида туман СЭО ва ЖС бўлими ходимлари томонидан зарарсизлантириш ишлари тўлиқ олиб борилди.

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар