Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида 2022 йил Мактабгача таълим ташкилотларида амалга оширилган асосий ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар борасида.

Пахтакор туманида 2022 йил Мактабгача таълим ташкилотларида амалга оширилган асосий ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар борасида.

29 декабрь 2022 йил
119
0

 Пахтакор туманида 2022 йил 27 декабрь холатига 14 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари 3 та ДХШНМТТ 76 та ОНМТТ мавжуд умумий қамров фоизи 84%ни ташкил этади.

Ҳозирги кунда Пахтакор туманида Мактабгача таълим ёшидаги 3-7 ёшли болалар сони 6503 нафарни ташкил этиб, 2022 йил 27 декабрь холатига мавжуд 93 та мактабгача таълим ташкилотларига 5468 нафар тарбияланувчилар қамраб олиниб, шундан, 14 та давлат Мактабгача таълим ташкилотларида 3442 нафар 529 фоиз, 3 та давлат хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 154 нафар 2,3фоиз, 76 та Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 1872 нафар 28,7фоиз тарбияланувчилар таълим ташкилотларига қамраб олиниб, қамров даражаси 84% ни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йиллардаги мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2707-сонли қарори ҳамда Пахтакор туман ҳокимининг 2020 йил 29 декабрдаги 572-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 12 феврал куни” Боғишамол”қишлоқ фуқаролар йиғинидаги Пахтакор педагогика коллежи биносида 16-сонли мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилди. 90 ўринга мўлжалланган бўлиб 90 нафар тарбияланувчи  қамраб олинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ”Оила ва

хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида  давлат мактабгача таълим ташкилотларида боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига тўланадиган ота-оналар бадалидан 130 нафар тарбияланувчи озод қилинган. 2 ва ундан ортиқ 848 нафар болаларга ота-оналар тўловидан 30 фоизгача имтиёзлар берилган. 

2022 йил сентябрь ойида янги ўқув йили бошланиши билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМҚ-132-сон Қарори ижроси юзасидан туманда 2 та Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлов гурухларини ташкил этиш орқали 60 нафар тарбияланувчиларни мактабгача таълим тизимига қамраб олинди.

Мактабгача таълим ташкилотларида болаларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш, таълим сифати самарадорлигини ошириш, “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари” асосида “Илк қадам” ҳамда “Илм йўли” давлат дастури асосида тарбияланувчиларга таълим-тарбия бериб келинмоқда.

Туманда мактабгача таълим тизимида 516 нафар педагог ва ишчи ходимлар фаолият юритиб, улардан 231 нафарни педагог ходимларни ташкил этади. Ушбу педагоглардан 103 нафари олий маълумотли, 128 нафари ўрта махсус маълумотили мутахассислар мавжуд.

Тумандаги 16-сон ДМТТга Мактабгача таълим ташкилоти махаллий бюджет томонидан 90 нафар тарбияланувчиларга мўлжалланган қаттиқ ва юмшоқ жихозлар ва 300,0 минг сўмлик  юмшоқ жихозлар билан таъминланди. 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилди. 90 ўринга мўлжалланган  бўлиб 90 нафар тарбияланувчилар  қамраб олинган. стол-стул жамланмаси 203 млн 165 минг сўмлик, 10 млн 620 минг сўмлик идиш-товоқлар, жалюзя 15 млн 870 минг сўмлик, 61млн 251минг сўмлик гилам, юмшок жиҳозлар учун 29 млн 781 минг сўм маблағ ажратилиб ташкилотга олиб келинди. Туман молия бўлими томонидан ажратилган 238 млн 290 минглик маблағ хисобидан 423 та крават ДМТТ таркатилди. 13 та ДМТТ га 217 млн 795 минг сўмлик пастел бельё  таркатилди.

6-сонли ДМТТларига 80 млн 550 минг сўмлик стол-стуллар таркатилди. 4-сонли ДМТТ “Боғишамол” қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган бўлиб куввати 140 ўринли. Ташкилотга 3-сектор раҳбари ИИБ нинг ташаббуси билан гилам учун 21 млн сўм маблағ ажратилди. Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 2-6-7-8-сонли ДМТТ “Мажбурий бир йиллик” тайёрлов гуруҳлари учун 62 млн 976 минг сўмлик жиҳозлар келтирилди. Мактабгача таълим тизимида бугунги кунга қадар олиб борилган ишлар сархисоб қилиниб келгуси йил бунданда самаралироқ ишлар амалга ошириш вазифалари ишлаб чиқилмоқда.

 

 

 

 

 

 

Пахтакор туман МТБ мудири М.Турғунова

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар