Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туман Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Пахтакор туман Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

28 январь 2023 йил
154
0

 Туман прокуратураси ва ички ишларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда жорий йилнинг биринчи чорагида ички ишлар ҳамда прокуратура органларига қилинган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши муҳокама этилди. Ички ишлар органлари, прокуратура, туман мутассади рахбарлари ва масъуллар иштирокида ўтган йиғилишни туман прокурори Икром Бегашев бошқариб борди. Муҳокамада дастлаб ички ишлар органларига қилинган мурожаатлар юзасидан амалга оширилган тадбирларга эътибор қаратилди. Сўнги йилларида мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб, ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда ижобий натижаларга ҳамда криминоген вазиятни сезиларли даражада яхшилашга эришилди.

Шу билан бирга, жорий йилнинг ўтган даврида туманда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида қатор самарали ишлар амалга оширилди.

Бироқ, туман мутасадди идораларининг маълумот алмашинуви лозим даражада йўлга қўйилмаганлиги, жиноятчиликка қарши курашишда ўзини-ўзи бошқариш органлари, бошқа идора ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг аниқ механизмлари ханузгача лозим даражада шакллантирилмаганлиги натижасида, бу борадаги ишлар ўз самарасини бермаган деб ҳисоблаш мумкин.

Чунки, Ўзбекистон Республикасининг 14.05.2014 йилдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунида ички ишлар органлари ва бошқа мутасадди идораларга ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида профилактика тадбирларини мунтазам амалга ошириб бориш вазифалари юклатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг                      14.03.2017 йилги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли Қарори билан хафтанинг ҳар пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” этиб белгиланган.

Бироқ, ушбу қайд этилган Қонун ва қарор талаблари бўйича профилактик тадбирларнинг расмиятчилик учун ташкил этилаётганлиги оқибатида, ўтган йилнинг 12 ойида туман ҳудудида жиноятчиликнинг айрим кўрсаткичлари бир мунча ошиб кетишига йўл қўйилди.

Хусусан, умумий жиноятчилик 157 (157) тани ташкил қилиб, 2021  йилга нисбатан барқарор қолган бўлсада, унча оғир бўлмаган жиноятлар 45 тадан 61 тага ёки 35,5 фоизга, шундан оғир тан жароҳати етказиш жинояти 1 тадан 3 тага ёки 200,0 фоизга, ўғирлик 8 тадан 11 тага ёки 37,5 фоизга, товламачилик, безорилик 1 тага ёки 100,0 фоизга, ўлим билан боғлиқ ЙЎХ 9 тадан 13 тага ёки 44,4 фоизга, қурбонсиз ЙЎХ 12 тадан 15 тага ёки 25 фоизга, алимент тўлашдан бош тортиш 1 тадан 3 тага ёки 2 фоизга, ҳақорат қилиш 1 тадан 2 тага ёки 100 фоизга, ўзбошимчалик 1 тага ёки 100 фоизга, ўртача оғир тан жароҳати етказиш 2 тадан 8 тага ёки 300 фоизга, ноқонуний қурол сақлаш 2 тага, бошқа соҳадаги жиноятлар 24 тадан 28 тага ёки 16 фоизга ошган.

Яна бир эътиборли жиҳат, шу масаланинг давоми сифатида жамоат жойларида ва кўчаларда жамоатчилик назорати ташкил этилмаганлигини натижасида жамоат жойида содир этилган жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан барқарорлиги (2-2) таъминланган бўлсада, кўчаларда содир этилган жиноятлар 1 (0/1) тага ошган. 

Миллий гвардиянинг туман бўлими раҳбари ушбу ҳолатни қандай изоҳлайди?  Ваҳоланки, юқорида қайд қилинган Концепцияда Миллий гвардия жамоат хавфсизлигини таъминлашда ўзига бириктирилган жамоат жойларида, шу жумладан истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бозорларда жамоат тартибини сақлашни ташкил этишни бегланган дея кўшимча қилди туман прокурори.

Шундан сўнг 3 сектор рахбари Элиёр Ахмедов сўзга чиқиб, сунъий кўрсаткичларни орқасидан қувлаб, халқни манфааларига зиён етказиб, фуқароларнинг ҳуқуқларини паймол қилиб, айбдорларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминланмаслик, салбий оқибатларга олиб келиши ва бунинг натижасини Ушбу ҳолат вояга етмаганларнинг ҳулқ-атвори, фуқаролар йиғини, туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўбаси, профилактика инспекторлари, Ёшлар ишлари агентлиги, ҳалқ таълими бўлими ҳамда таълим муассасасининг эътиборидан четда қолаётганлиги танқид остига олинди.

Сўз охирида, агар ҳар бир ташкилот, муассаса, мансабдор шахс ва бошқа масъуллар ўзларига юклатилган масъулиятли вазифаларни фидокорона ва чин дилдан бажарса, ўзаро ҳамкорлик тўғри йўлга қўйилса, жипслик билан ишлар ташкиллаштирилса, ўйлайманки, юқоридаги каби салбий ҳолатларнинг олди олинади ҳамда ижобий натижага эришилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                             

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар