Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Халқ депутатлари туман Кенгашининг 47 сессияси

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 47 сессияси

27 февраль 2023 йил
189
0

 ТЕГИШЛИ ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Сессия ишида туман Кенгишининг депутатлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этди.

Сессия ишини Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси А.Ашуров олиб борди.

Сессия кун тартибидаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини натижадорлигини ўрганиш тўғрисидаги биринчи масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонаси мудири А.Худойбердиевнинг ахбороти тингланди ва муҳокама этилди. Туманнинг 2023 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисидаги “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш борасидаги кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Шодмоновнинг, туманда “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичини шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлимининг бошлиғи Д.Шоназарованинг, маҳаллий буджет маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида туман ҳокимлиги молия бўлимининг бошлиғи А.Мелибоевнинг маърузалари тингланди. 

Шунингдек, сессия иштирокчилари туман ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шўъба мудири Қ.Худойбердиевнинг 2022 йил 4-чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлари юзасидан ахборотини ҳам тингладилар.

“Темир дафтар” рўйхатига киритилган, оилавий аҳволи оғир бўлган фуқароларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам ажратиш ҳамда

 Ўз.ЛиДеП туман Кенгашидан халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатларининг ижро интизоми ҳолати тўғрисида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси, Ўз.ЛиДеП туман Кенгаши аппарат раҳбари М.Ўролованинг, туман Кенгаши депутатлари томонидан 2022 йил якунлари бўйича амалга оширилган ишлари ҳамда депутатлик одоб аҳлоқ қоидаларига риоя этилиши ҳолати ҳақидаги еттинчи масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг “Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича” доимий комиссияси раиси Ш.Мирзаевнинг ва сўнгги,  Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарорига асосан тумандаги айрим фермер хўжаликлари билан тузилган ер ижара шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги саккизинчи масала юзасидан туман хокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ғ.Эшпўлатовнинг ахборотлари тингланди.Сессия якунида юқорида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

М.ТЎХТАШЕВА.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар