Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакорда Агротуризм

Пахтакорда Агротуризм

24 март 2023 йил
246
0

 Ўзбекистонга ташриф буюрувчи чет эллик сайёҳларнинг мамлакатимизда саёҳат қилиш вақтини узайтириш, маҳаллий туристларнинг дам олишларини янги турларини татбиқ этиш мақсадида туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан агротуризмни ривожлантириш устида муҳим ишлар олиб борилмоқда.

Кузатувчиларнинг таҳлилларига кўра агротуризм – бу қишлоқ жойларда ташкил этиладиган фаолият бўлиб, меҳмонга келувчиларга комплекс хизмат кўрсатиш, яъни яшаш, дам олиш, овқатланиш, экскурсия хизматлари, бўш вақтни ва спорт тадбирларини самарали ташкил этиш, балиқ ва ҳайвонларни овлаш билан шуғулланиш ҳамда  туризмнинг фаол кўриниши борасида билим ва янгиликларга эга бўлиш демакдир.

Агротуризм Испания, Италия, Буюк Британия, Греция ва Францияда яхши ривожланган. Бу мамлакатларга борган сайёҳлар муайян вақт давомида қишлоқ жойларда яшаб, маҳаллий халқ маданияти, урф-одатлари, турмуш тарзи билан танишишади, анъанавий қишлоқ хўжалик ишларида иштирок этишади.

Сиз-чи? Шаҳардаги ҳовлиқмаликдан чарчаганингизда гўзал табиат қўйнида дам олиб, у билан уйғунлик ва мувозанатни ҳис этишни истайсизми? Унда марҳамат! Тумандаги “Пахтакор” фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаси таркибидаги Ш.Сувонқулов раҳбарлик қилаётган “СЕМРУҒ Инноватион анд сеед компанй” далаларига ташриф буюринг ва у ерда яратилган ранг-баранг мевали боғлар қўйнида вақтичоғлик қилинг, турли хил паррандаларнинг парвариши билан яқиндан танишинг, қолаверса асаларилар билан қандай муомала қилиш йўлларини ўрганинг. Шунингдек, бу ерда сиз қишлоқ аҳолисининг ҳаётида бевосита иштирок этишингиз, олис қишлоқ турмуш тарзини ҳис қилишингиз ва ўтовларда яшашингиз, бола туғилиши муносабати билан маҳаллий тўйда ёки тантанада қатнашишингиз, от ва туяларни минишингиз ва кўп қиррали Ўзбекистоннинг ноёб экзотик наботот оламидан баҳраманд бўлишингиз ҳам мумкин.

Туристик қишлоқда яшаш қишлоқ ҳаётини ичидан кўриш учун ажойиб имкониятдир. Айнан шу жой сизга қушларнинг сайрашини эшитиш, майсазорга ётганча мовий осмонга тикилиш, палов қай тариқа ўчоқда пиширилишини, сигир қандай соғилишини кузатиш ва ҳосил йиғишда иштирок этиб, эндигина тандирдан узилган иссиқ ширмой нонни пуф-пуфлаб ейиш каби тансиқ имкониятни бериши мумкин.

Тоза табиат қўйнида фаол дам олиш, кўплаб қизиқарли таассуротлар ва ҳис-туйғуларга берилишдан яхшироқ нарса бор эканми саёҳатчилар учун.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар