Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Конституциявий ислоҳотлар тушунтирилди

Конституциявий ислоҳотлар тушунтирилди

30 март 2023 йил
184
0

Дўстлик шаҳри Алишер Навоий маҳалласи биносида маҳалла аҳли билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда Конституциявий ислоҳот давлат ва жамият бошқаруви тизимидаги туб ўзгаришлар мазмун моҳияти тўғрисида тушунчалар берди.

Мамлакатни демократик янгилаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ишончли ҳимоясининг энг муҳим кафолатлари сифатида Конституция ва қонуннинг устуворлигини таъминлашнинг конституциявий механизмлари сезиларли даражада мустаҳкамланди.

Шу жумладан:

Конституцияга 1992 йилдан буён унга 15 маротаба киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг деярли барчаси асосан давлат ва жамият қурилиши, жумладан Президент, Парламент, Ҳукумат фаолияти, сайлов тизими ва бошқаларга тааллуқли бўлган.

Ўз навбатида, янгиланаётган Конституцияга киритилиши таклиф этилаётган нормаларнинг ярмидан кўпи инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг кафолатларини кучайтириш ва механизмларини мустаҳкамлашга қаратилган бўлса, киритилаётган ўзгартишларнинг
45 фоизидан ортиғи ижтимоий-иқтисодий масалаларни тартибга солади.

Конституцияда аҳоли ва жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари акс эттирилганлигини инобатга олиб, ҳар бир Ўзбекистон фуқароси ишонч билан “Бу менинг Конституциям” деб айта олади дейиш учун барча асослар мавжуд.

Конституцияда давлат ҳокимияти ўз фаолиятида қонун билан чекланишини, суверен халқ иродасига бўйсунишини, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашини назарда тутувчи ҳуқуқий давлатнинг барча белгилари ўз ифодасини топди.

фуқароларнинг асосий шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг конституциявий кафолатлари кучайтирилди. Қуйдагича ўзгартиришлар киритилди.

–Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидаларига биноан ва Конституцияга мувофиқ тан олинади ва кафолатланади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.

–Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бевосита амал қилади, қонунчилик ва давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ҳамда мазмунини белгилайди. Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.

Конституцияда илк маротаба ҳар бир инсон ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқига эга эканлиги ва ҳеч кимнинг зиммасига унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилмоқда.

Бунда, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ
ва фақат конституциявий тузумни, халқнинг соғлиғи ва маънавиятини, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган даражасида чекланиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Ушбу нормалар Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (29-модда) ва Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пактида (4, 5, 12, 19, 21, 22-моддалари) мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклашга доир қоидаларга асосан киртилмоқда.

Л.Мамаражабов,

Жиззах вилоят судининг судьяси

                                                                                                           

А.Умурзаков,

Жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман суди раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар