Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг қирқ тўртинчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг қирқ тўртинчи сессияси ўтказилди

01 май 2023 йил
109
0

Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ тўртинчи сессияси ўтказилди.

Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди. Сессия кун тартибига олтита масала киритилди.

Жумладан, сектор раҳбарларининг ҳудудда амалга оширилаётган ишлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва тегишли соҳа раҳбарларининг биргаликдаги ҳисоботлари, Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати, Жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада ривожлантириш борасидаги фармон ва қарорларнинг бажарилиши ҳамда бу борадаги идоралараро ҳамкорликнинг аҳволи ва вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида адлия бошқармаси бошлиғининг ахборотлари эшитилди.

 Шунингдек, вилоят бюджетининг қўшимча манбалардан фойдаланиш тўғрисидаги масала ҳам кўрилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ тўртинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар