Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27

Муносабат

26 апрель 2023 йил
123
0

(25.04.2023) ижтимоий тармоқларда “БОЗОРНИ САНИТАРИЯ ХОЛАТИГА КИМ МАСЪУЛ” рукнида тарқалган мурожаатга расмий муносабат.

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда Пахтакор тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузилиб ҳолат ўрганилди. Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субъектларида санитария назорати ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13-сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларида фаолият текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги №374-сонли қарори билан белгилаб қўйилган. Республика бўйича санитария-эпидемиология хизматига кундалик назорат юкланмаган. Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 2022 йил 19-октябрдаги №611-сонли “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 3-иловасига мувофиқ назорат қилувчи органлар томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаб, худуддаги барча хўжалик юритувчи субъектларни хавф даражасини баҳолаб, шундан энг кўп балл билан бахоланган 20% объектларни яъни ўта хавфли субъектларнигина бир йилга хабардор этиш тартибида текширувга рухсат олиш учун девон-вакилига буюртма киритиш хуқуқига эга бўлади, девон-вакили рухсат берса текширилади, бермаса текширилмайди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4-апрелгача ПҚ110-сонли “Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 2-илова билан санитария-эпидемиология хизмати, ветеренария хизмати, ИИВ. Адлия вазирлиги, Солиқ Қўмитаси, жавоб берадиган масалалар ёритиб берилган. Санитария-эпидемиология хизмати озиқ-овқат махсулотини ушбу мақсадга мўлжалланмаган жойда тайёрлаш, сақлаш ва сотиш (тайёр махсулотлар), сифати бузилган махсулотларни сотиш, озиқ-овқат тайёрлаш ва сотиш жойининг санитария холати ўта қониқарсиз холатдалигига фаолиятларини ўрганади хулоса беради. 2-илова 6-бандида: Ветеринария хизматига истеъмолга яроқсиз гўшт ва гўшт махсулотлари ҳамда сут ва сут махсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш, уларни ветеринария экспертизасидан ўтказмасдан реализация қилиш, белгиланган жойларга сотиш, белгиланмаган транспортда воситаларида ташиш учун белгиланмаган транспорт воситаларида ташиганлигини назорат қилиш учун жавобгарлиги белгиланган. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 2012 йил 28-августаги “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга сотилишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 253-қарорининг тегишли бандлари билан бозорларнинг санитария техник холати, бозорларда сотилаётган махсулотларнинг сифатига бозор мамурияти, шунингдек бозор худудида савдога чиқарилган барча озиқ-овқат махсулотларини сифатига Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қарашли, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Қўмитасига юклатилганлигини билдиради. “Пахтакор деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28-августдаги “ Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 253-сонли қарорида бозорда тадбиркорларни жойлаштириш кўрсатилган. Ҳолат тўлиқ ўрганилиб камчиликлар бартараф этилиб, бозор маъмурияти ҳамда бозорга бириктирилган ветенария бўлими ходими томонидан бозордаги кўкат, салат, сут-қаттик, гўшт маҳсулотлари савдосини олиб бораётган тадбиркорларга санитария–гигиена қоидаларига риоя қилиниши тўғрисида қайта тушинтиш ишлари олиб борилди. Ижтимоий тармоқларда келтирилган мурожаатда, мавсумий тузламалар сотилиши акс этган фотосуратлардаги камчиликлар бозор маъмуряти томонидан бириктирилган масъул ходим беэътиборлиги сабаб юзага келган. Бу ҳолат такрорланмаслиги олдини олиш борасида “Пахтакор деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти маъмуряти томонидан масъул ходимга огоҳлантириш берилди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар