Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Ветеринария бўлимининг 2023 йил 6 ойилик ҳисоботи

Ветеринария бўлимининг 2023 йил 6 ойилик ҳисоботи

14 июль 2023 йил
72
0

 Туманда мавжуд барча турдаги ҳайвонларни ва чорва молларини юқумли касалликлардан мухофаза қилиш ва инсонларга хос касалликларни олдини олиш, аҳолига юқори сифатли чорвачилик маҳсулотларини етказиб беришни таъминлаш мақсадида туман ветеринария мутахассислари йил давомида 14 турдаги эпизоотияга қарши профилактик чора-тадбирларни амалга оширишни режа ыилиб олган.

       2023 йил 6 ойи давомида Бруцеллёз касаллигига ЙШМ-8986 бош, МШМ-2452 бош, 217 бош итлар қон зардобдаблари диагностик текширилди. Текширилган ҳайвонларда битта холатда  бир бош ЙШМ да брцеллёз касаллиги аниқланди. Касаллик аниқланган хайвон тегишли тартибда йўқ қилинди. Капрологик текширишлардан, 1862 бош ЙШМ, 2909 бош МШМ, 2088 бош итлардан олинган тезак намуналари текширилди.

         Гельминтоз текширишлардан 1862 бош ЙШМ, 2909 бош МШМ, 2088 бошш ИТ лардан тезак намуналари олиниб капрологик текширилди.

 

      Клиник текширишлардан гиподерматозга 53833 бош, шундан 1317 бош чорва фермер хўжаликларига тегишли йирик шоҳли моллар клиник кўрикдан ўтказилганда касаллик белгилари аниқланмади.

Куйдирги касаллигининг олдини олиш мақсадида  чорак давомида 41700 доза эмлама олинган бўлиб, 27180 бош қорамол, шундан 295 бош чорва фермер хўжалигига қарашли, 24493 бош майда шохли мол, 267 бош йилқи, 462 эшаклар касалликка профилактик эмланди. 16 бош ЙШМ ва МШМ лар тери намуналари куйдирги касаллигига аскол усулида текширилди ва касаллик қўзғатувчилари аниқланмади.

Қутириш касаллиги бўйича:

Эпизоотик хавфни инобатга олган холда қутириш касаллигининг олдини олиш мақсадида комплекс тадбирлар амалга оширилди. Профилактик эмлаш вақтида уйма-уй юриб итларни рўйхатдан  ўтказиш ҳамда қайта рўйхатдан ўтказиш маҳалла фуқаролар йиғинлари, маҳалла фаоллари, мактабларда ўқитувчи ва ўқувчилар билан сухбат ва маърузалар ўтказилиб, аҳоли ўртасида кенг миқёсда тушинтириш ишлари олиб борилди. Ветеринария мутахассислари ҳамда туман ободонлаштириш бошқармаси қошидаги қоровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бригадаси ходимлари иштирокида 396 та дайди ва эгасиз итлар тутилиб йўқ қилинди. 9109 та хонадонда итларни сақлаш қоидалари бўйича туширтириш ишлари олиб борилди ва 7991 бош итлар профлактик эмланди. Ҳамда 9326 марта итлар лешманиёз касаллигига клиник кўрикдан ўтказилди.

Оқсил касаллиги бўйича:

 

Касалликнинг олдини олишда, мавжуд 19200 доза эмлама билан йирик ва майда шохли  моллар эмлаб чиқилди. 6 ой мобайнида 13263  бош қорамол, 10620 бош МШҲ лар оксил касаллигига қарши  эмланди.

Тугунли дерматит касаллигига 9596 бош, бруцеллёз касаллигига 20991 бош МШМ лар профилактк эмланди.

Ҳайвонлардан инсонларга юқадиган Қрим Конго геморрагик иситмаси касаллигининг олдини олиш мақсадида 13559 бош йирик шоҳли, 892 бош майда шоҳли молларни каналарга қарши чўмилтирилди ҳамда 735 та аҳоли ва чорва фермер хўжаликларига тегишли ҳайвон сақлаш жойлари (қўра ва қўтонлар) 93164 м2 майдонларда дезинсекция тадбирлари ўтказилди.

   

 Пахтакор туман ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш бўлими бошлиғи И.Алимов 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар