Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Қутириш касаллигини олдини олиш борасида ишлар амалга оширилмоқда

Қутириш касаллигини олдини олиш борасида ишлар амалга оширилмоқда

24 февраль 2023 йил
159
0

 Ўзбекистон Республикаси Бош вазири-Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2023 йил 6 январдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудларини фавқулотда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2022 йилда бажарилган тадбирлар якуни ва 2023 йилдаги асосий вазифалари тўғрисида”ги 1-сон буйруғи ҳамда Жиззах вилояти- Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2023 йил 17-январдаги 3-сонли ва Пахтакор тумани- Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2023 йил 13 январдаги 1-сонли буйруғига асосан  туман ҳудудида ўта хавфли юқумли касалликларни четдан кириб келиши ҳамда табиий ўчоқлари мавжуд ҳудудларда одамлар ва ҳайвонлар орасида ушбу касалликларнинг тарқалишини олдини олиш ҳамда бу борадаги зарурий эпизоотияга қарши курашиш чора тадбирларни такомиллаштириш ҳамда кўргазмали ўқув амалий-семинар ташкил этилди.

2022 йилда 129 маротаба ҳайвонлардан жарохатланишлар содир этилган бўлиб, шундан 121 бош итлар ва 8 бош мушуклар томонидан содир этилган.

Шундан 32 таси эмланмаган, 97 таси эмланган хайвонлар томонидан жарохатлар етказилган.  

Касалликка гумон қилиб -3 маротаба намуна юборилган, ушбу намуналарда қутириш касаллиги аниқланмаган.

Жорий йилда 19 маротаба  хайвонлардан жарохатланишлар содир бўлган бўлиб, шундан 14 таси эмланган ва 5 таси эмланмаган хайвонлар томонидан содир этилган. 2023 йилдаги эпизоотик тадбирларни “Ҳайвонлар соғлиги-халқ саломатлиги” шиори остида самарали ўтказиш мақсадида 8 та гуруҳга 20 нафар ходим бириктирилган бўлиб хозирги вақтгача 1240 бош итлар қутириш касаллигига қарши эмланди.

Қутуриш касаллигидан эҳтиёд бўлинг!!!

Қутириш-ҳайвонлар ва одамларда учрайдиган, асаб тизимининг оғир шикастланиши билан кечадиган ҳамда ўлим билан якун топадиган ўта хавли юқумли вирусли касалликдир. Одамлар учун касаллик манбаи бўлиб: қутирган уй ҳайвонлари-ит, мушук, сигир, от, эшак, чўчқа, ёввойи ҳайвонлардан-чиябўри, тулки ва бўрилар ҳисобланади. Одамларга қутириш касаллиги 90-95 % холатларда итлардан юқади.

Касаллик одамга қандай юқади?

 

Одамларга қутириш касаллиги шу касалликка чалинган ҳайвонларнинг тишлаши, тирнаши, тишларининг қадалиши, шунингдек, жароҳатланган тери ва шиллиқ қаватларига сўлаги тушиши пайтида юқади. Касаллик ўта оғир кечиб, доимо ўлим билан тугайди.

 

 

Қутириш касаллигига чалинган ҳайвонларда кузатиладиган белгилар:

     -ҳайвон тазовузкор бўлиб, дуч келган ҳайвонлар ва одамларга ташланади, тишлашга тирнашга ҳаракат қилади;

     -ёруғликдан қўрқади, қоронғу жойга кириб олишга ҳаракат қилади, эгаси чақирганда олдига келмайди;

     -овқатланишдан бош тортади, тўғри келган жисмларни оғзига солиб, ютади, кейинчалик ютиниши қийинлашади, оғзидан жуда кўп миқдорда сўлак оқади, безовта бўлади, овози бўғилиб, йўқола бошлайди ва орқа оёқлари юрмай қолади, яъни фалажланиш холатлари кузатилади. Ҳайвонларда хам касаллик ўлим билан якун топади.

Сиз агар ит ва бошқа уй ҳайвонларингизда касалликнинг шундай белгиларини кузатсангиз, Дархол ветеринария врачига мурожаат қилинг!!!

ЁДИНГИЗДА БЎЛСИН!

-Итни доимо боғланган холда сақлаш, кўчага олиб чиқилганда тумшуқ тасмасини тақиш, итни тунда кўчага чиқариб юбормаслик ва кўчада қаровсиз қолиши ҳамда ёввойи ҳайвонлар билан мулоқатда бўлишига йўл қўймаслик керак:

-Фарзандларингизни қаровсиз қолган ва бегона итлар билан ўйнашига ҳамда уларни уйга олиб келишига асло йўл қўйманг;

-Итни ўз вақтида ҳудудий ветеринария идораларига олиб бориб, рўйхатдан ўтказиш, ҳар йили уни ветеринария кўригидан ўтказиб туриши зарур.

 

Одамларни ҳайвонлар, айниқса итлар тишлаганда қутуриш касаллигига дучор бўлмаслик учун нима қилиш керак?

Энг аввало ҳайвон тишлаган жойни хўжалик совуни билан ювиб, йод эритмасини суртиш ва вақтни бой бермай шифокорга мурожаат қилиш керак. Агар бемор ўз вақтида эмланса бу касалликдан сақланиб қолиши мумкин. Лекин кўпчилик одамлар бундай холатга бефарқ қараб, касалликни ўтказиб юборадилар. Натижада кўнгилсиз холатлар (ўлим) юзага келади.

Касалликнинг олдини олиш мақсадида ички ишлар идоралари томонидан, ит ва мушук сақлаш тартиб қоидаларини бузган шахсларга, эгаси маълум итлар томонидан жабрланиб, антирабик ёрдамга мурожаат қилган шахслар юзасидан соғлиқни сақлаш муассасаларининг юборган маълумотлари асосида ит эгаларига  белгиланган тартибда маъмурий чоралар кўрилмоқда.          

Қарамоғингиздаги ит ва мушукларни ҚУТИРИШ касаллигига қарши ўз вақтида эмлатсангиз, бу хавфли касалликдан ўзингизни сақлаган бўласиз!

 

Юқоридагилар билан бир қаторда аҳоли ва чорва фермер хўжаликларидаги чорва молларини куйдирги, оқсил, қорасон, бруцеллёз, чечак, брадзот каби касалликларга профилактик эмлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда туман Ветеринария бўлими билан туман Фавқулотда вазият бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, туман Санитария эпидамология осойишталик маркази, туман Ободонлаштириш бошқармаси ташкилотлари ҳамкорликда бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Жумладан: Пахтакор маҳалласи Дўстлик кўчасида қаровсиз юрган дайди ит аниқланиб, туман Ободонлаштириш бошқармасининг қаровсиз ва дайди ҳайвонларни тутиш ходимлари томонидан, ит тутиб олиб кетилди.

Суванобод маҳалласи Янгиқўрғон кўчаси 6-уйда яшовчи Эломонова Анора бугунги кунда, 4 бош қорамоли, паррандаларини мавсумий профилактик эмлаш туман Ветеринария бўлими ходимлари томонидан мунтазам назоратга олинган дейди-у.

Данабоев Муҳаммад – қутуриш касаллигини олдини олиш мақсадида ўз хонадонида парвариш қилиб келаётган итини мавсумий эмлатиб туришини айтиб, маҳалласидаги фуқароларга ҳам тавсиялар бериб қилмоқда.

 

Пахтакор маҳалласи Дўстлик кўчасида яшовчи фуқарога қутириш касаллиги ҳамда хонадонда ит сақлаш қоидалари ҳақида тушинчалар берилди. Хамраев Рўзимуродга тегишли ит қутириш касаллигига эмланди ҳамда итга тегишли паспорт берилди.

Бундан ташқари Пахтакор касб ҳунар мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларига қутуриш касаллигини олдини олиш бўйича пресс тур ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар