Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » 2022 йилда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан амалга оширилган ишлар бўйича АХБОРОТИ

2022 йилда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан амалга оширилган ишлар бўйича АХБОРОТИ

03 ноябрь 2022 йил
230
0

 Туманда мавжуд барча турдаги ҳайвонларни ва чорва молларини юқумли касалликлардан мухофаза қилиш ва инсонларга хос касалликларни олдини олиш, аҳолига юқори сифатли чорвачилик маҳсулотларини етказиб беришни таъминлаш мақсадида туман ветеринария мутахассислари йил давомида 14 турдаги эпизоотияга қарши профилактик чора-тадбирларни амалга оширишни режа қилиб олган.

2022 йил 10 ойи давомида Бруцеллёз касаллигига диагностик текширишлар  Жами 19809, шундан ЙШМ-15848 бош, МШМ-3900 бош, 61 бош итлар қон зардобдаблари диагностик текширилди. Текширилган ҳайвонларда касаллик қўзғатувчилари аниқланмади.

Серологик текширишлар бўйича; йил бошидан жами 16090 бош ЙШМ ва 4027 бош МШМлардан намуналар олиб текширилганда касаллик кўзғативчилари аниқланмади.

Капрологик текширишлардан, жами 12566 бош, шундан  2890 бош  ЙШМ, 4938 бош МШМ, 4668 бош ит, 70 бош от, 30 бош чўчқалардан олинган тезак намуналари текширилди.

Клиник текширишлардан гиподерматозга  Жами: 48584 бош, шундан 319 бош чорва фермер хўжаликларига тегишли йирик шоҳли моллар клиник кўрикдан ўтказилганда касаллик белгилари аниқланмади.

Куйдирги касаллигининг олдини олиш профилактик тадбирлар ўтказиш  мақсадида  9 ой давомида 54500 доза эмлама олинган бўлиб, жами 56784 бош шундан 30122 бош қорамол, шундан (243 бош чорва фермер хўжалигига қарашли), 25850 бош майда шохли мол, 309 бош йилқи шундан (2 бош чорва фермер хўжалигига тегишли), 503 эшаклар касалликка профилактик эмланди. 57 бош ЙШМ лар тери намуналари куйдирги касаллигига аскол усулида текширилди ва касаллик қўзғатувчилари аниқланмади.

 

Қутириш касаллиги бўйича:

Эпизоотик хавфни инобатга олган холда қутириш касаллигининг олдини олиш мақсадида комплекс тадбирлар амалга оширилди. Профилактик эмлаш вақтида уйма-уй юриб итларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда қайта рўйхатдан ўтказиш маҳалла фуқаролар йиғинлари, маҳалла фаоллари, мактабларда ўқитувчи ва ўқувчилар билан сухбат ва маърузалар ўтказилиб, аҳоли ўртасида кенг миқёсда тушинтириш ишлари олиб борилди. Ветеринария мутахассислари ҳамда туман ободонлаштириш бошқармаси қошидаги қоровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бригадаси ходимлари иштирокида 609 та дайди ва эгасиз итлар тутилиб йўқ қилинди. 13349 та хонадонда итларни сақлаш қоидалари бўйича туширтириш ишлари олиб борилди ва 8791 бош итлар профлактик эмланди ва 2215 бош итлар дегельминтизация қилинди. Ҳамда 10682 марта итлар лешманиёз касаллигига клиник кўрикдан ўтказилди.

Оқсил касаллиги бўйича:

Касалликнинг олдини олишда, мавжуд 41000 доза эмлама билан йирик ва майда шохли моллар эмлаб чиқилди. 10 ой мобайнида 16400  бош қорамол шундан 397 бош чорва фермерларга тегишли, 13150 бош МШҲлар оксил касаллигига қарши  эмланди.

Тугунли дерматит касаллигига 9254 бош, Қорасон касаллигига 1940 бош, бруцеллёз касаллигига 221 бош йирик шоҳли моллар, 16352 бош МШМ, 14462 бош МШМ лар чечак касаллигига, қўй-эчкиларнинг брадзот касаллигига 981 бош шундан 137 бош чорва фермер хўжаликларига тегишли ҳайвонлар профилактик эмланди.

Ҳайвонлардан инсонларга юқадиган Қрим Конго геморрагик иситмаси касаллигининг олдини олиш мақсадида 6419 бош йирик шоҳли, 4485 бош майда шоҳли молларни каналарга қарши чўмилтирилди ҳамда 766 та аҳолига қарашли ҳайвон сақлаш жойлари (қўра ва қўтонлар) 47630 м2 майдонларда дезинсекция тадбирлари ўтказилди.

Ветеринария ва чорвачилик ривожалантириш ва насллчиликни ривожлантириш дастурлар ҳамда лойиҳалар ижроси бўйича:

 

2022 йилда Чорвачилик бўйича жами 13 та лойиҳалар режалаштирилган  бўлиб, шундан Қорамолчилик 9 та, қўй-эчкичилик 1 та, Паррандачилик 1 та, Балиқчилик 2 та лойиҳа мавжуд. Шундан 13 та лойиҳа амалга оширилган  2 та лойиҳа муддати етиб келмаган.

Ветеринария хизмати фаолияти бўйича;

туман ветеринария аптекаларида йил бошидан буён жами: 72,600,000 сўмлик пулли хизмат кўрсатилди.

Сигирларни сунъий уруғлантириш бўйича;

Пахтакор ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ва туман “Чорванаслл” агентлиги ходимлари томонидан белгиланган дастур режаси асоссида ижроси амалга оширилиб борилмоқда, бунга кўра туманда йил бошидан ветеринария бўлими ходимлари томонидан, жами 4846 бош сигирлар сунъий уруғлантириш режалаштирилган бўлиб, шундан 4577 бош сигирларга сунъий уруғлантирилиб дастур ижроси 95% бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги “Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомилаштириш тўғрисида”ги 748-сонли қарорига асосан рақамли иқтисодиёт дастурини амалга оширишда туманларда чорва ҳайвонларини идентификациядан ўтказиш ва маълумотларни “VIS-CHINOR” ягона электрон базасига киритилишида бўлим томонидан йилда жами 285 бош ЙШМ ва 99 бош МШМлар рўйхатга олинди.

 

Пахтакор туман ветеринария ва

чорвачиликни ривожлантириш

бўлими бошлиғи: И.Алимов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар