Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Paxtakor tumani 3-sektorda 2023 yil 6 oy davomida amalga oshirilgan ishlar yuzasidan hisoboti

Paxtakor tumani 3-sektorda 2023 yil 6 oy davomida amalga oshirilgan ishlar yuzasidan hisoboti

24 июль 2023 йил
138
0

 Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини камбағалликдан чиқариш, аҳоли муаммоларини ҳал қилиш борасида жорий йилнинг 6 ой давомида Пахтакор тумани 3-сектори бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини камбағалликдан чиқариш, аҳоли муаммоларини ҳал қилиш борасида жорий йилнинг 6 ой давомида Пахтакор тумани 3-сектори бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан,
Пахтакор туман 3-сектор раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман сектор штаб аъзолари томонидан мунтазам равишта уйма-уй юриб фуқароларнинг муаммоларини аниқлаб, аниқланган муаммоларни бартараф борасида тегишли ташкилотларга мурожаатнома хатлари чиқариб келинмоқда.  Пахтакор туман 3-сектор штаби томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхонанинг 2023 йил январ-апрель ва май-август ойлари учун тасдиқланган “Сайёр қабул” учрашувлари ва “Ёшлар билан учрашувлар ҳамда туман 3-сектор раҳбарининг ҳафтанинг ҳар жума кунлари аҳоли билан шахсий қабули мунтазам равишда ўтказилиб аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатлар жойида ва тумандаги хамкор ташкилотлар билан биргаликда ўз ечимини топиб ижобий ҳал қилиниб келинмоқда.
Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида 3-сектор раҳбари томонидан режага асосан 28 маротаба “Сайёр қабуллар”да жами 912 нафар фуқаролар қатнашган бўлиб, жами 153 та мурожаат келиб тушган, шундан 7 таси (4.5%) хуқуқий тушунтириш, 14 таси (9.1%)га асосли тушунтириш берилган, 1 таси (1%) узоқ муддатли назоратга олинган, 125 таси (81.6%) ижобий ҳал этилган, 6 таси (3.9%) ўрганиш жараёнида. Сайёр қабулда 6 ой давомида келиб тушган 153 та масалалар таҳлил қилинганда; алимент масаласида 1 та, соғлиқни сақлаш масаласида 10 та, ижтимоий нафақа масаласида 4 та, мактабгача таълим масалалари 3 та, иш билан таъминлаш масаласида 13 та, кредит олиш масаласида 11 та, табий ва суюлтирилган газ масаласида 6 та, электр энергияси масаласида 14 та, ичимлик суви ва канализация масаласида 11 та, коммунал тўловлари масаласида 2 та, йўл қурилиши масаласида 8 та, солиқ тўловлари масаласида 1 та, иш ҳаққи масаласи 1 та, қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ масала 1 та, моддий ёрдам масаласи 15 та, бошқа масалалар 52 тани ташкил этади. Ушбу келиб тушган 153 та мурожаатни ойлар кесимида таҳлил қилинганда; январ ойида 17 та, феврал ойида 18 та, март ойида 18 та, апрель ойида 30 та, май ойида 49 та, июнь ойида 21 тадан тўғри келади. 
 “Ёшлар учрашуви” бўйича режага асосан 24 маротаба учрашувлар ўтказилиб, жами 97 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 5 таси (5.2%)га асосли тушунтириш берилган, 85 таси (87.6%) ижобий ҳал этилган, 7 таси (7.2%) ўрганиш жараёнида.
Йўл қурилиш соҳасида: Пахтакор туманининг “Мингчинор” МФЙда 1.9 км масофасидаги ички йўлларга шағаллаштирилди. Нурли Пангат МФЙда 0.5 км бетонли йўлак янгидан қилинди. Дилором МФЙ худудидаги Обихаёт кўчасида 0.45 км йўл асвалт қилинди.
Электр таъминоти бўйича: Пахтакор туманининг Мингчинор МФЙ, Н.Қудратов кўчаси 7 та дом ва 1 та мактабга қўшимча 1 дона янги трансформатор ўрнатилди. Нурли Пангат МФЙда 11 дона, Боғишамол МФЙга 20 та темир битон таянч қўйилган. Дилором МФЙ  ва Боғишамол МФЙларда 2 донадан трансформатор мукаммал таъмирланди. Нурли Пангат МФЙга 200 метр, Мингчинор МФЙ қабристонига 200 метр электр сим тортилди.
Газ таъминоти бўйича: Пахтакор туманининг Мингчинор МФЙга 6822 дона, Боғишамол МФЙга 507 дона ва Нурли пангат МФЙга 2212 дона суюлтирилган газ балонлари тарқатилди.
Сув таъминоти бўйича:  Пахтакор туманининг Дилором МФЙда 1.1 км, Боғишамол МФЙда 0.9 км, Нурли Пангат МФЙда 0.4 км ва Мингчинор МФЙда 1.1 км масофадаги сув қувури таъмирланди. Мингчинор МФЙ Хамза кўчасида 0.450 км масофадаги янги сув қувури тортилган.
Соғлиқни сақлаш йўналиши бўйича: Пахтакор тумани Дилором МФЙда 132 нафар, Боғишамол МФЙда 125 нафар, Мингчинор МФЙда 135 нафар, Нурли пангат МФЙда 103 нафар фуқароларга тиббий ёрдамлар кўрсатилди.
Шунингдек, 3-сектор раҳбари томонидан  Нурли Пангат МФЙ Бахор кўчаси 4-уйда яшовчи Қурбонова Зулфияга 1 дона ногиронлик аравачалари олиб берилди. Нурли Пангат МФЙ Пангатобод кўчаси 50 уйда яшовчи, 2019 йилда туғилган, Абдисамадов Санжарга болалар ногиронлик аравачаси ва Боғишамол МЙда яшовчи Нишонова Инобатга ногиронлик аравачаси берилди. Нурли Пангат МФЙ Бўстон кўчаси 2 уйда яшовчи, 1947 йилда туғилган, Бегимқулов Хайруллага эшитиш мосламаси берилди. Боғишамол МФЙ Э.Холматов кўчаси 3/13-уй 8-хонадонда яшовчи,  1972 йилда туғилган, Жумайев Эргашга қўлтиқ таёқ берилди. Нурли Пангат МФЙ Ўртаовул қишлоғида яшовчи, Шербекова Озода Раимқул қизининг 2017 йилда туғилган фарзанди Баратова Фотима Дониёр қизига ходунок берилди.
Бандлигини таъминлаш йўналиши бўйича; Сектор ҳудудидаги маҳаллаларда аҳолини бандлигини таъминлаш мақсадида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, Нурли Пангат МФЙда яшовчи 55 нафар, Боғишамол МФЙда яшовчи 36 нафар, Мингчинор МФЙда яшовчи 43 нафар  фуқароларга дехқончилик қилиш учун 50 сотих ва 1 гектарлардан ер берилди. Бундан ташқари 51 нафар ёшлар ҳамда 39 нафар аёллар жами 90 нафар фуқароларга тадбиркорлик қилиб ўзини банд қилиши учун имтиёзли кредитлар берилди. 28 нафар доимий, 12 таси мавсумий жами 40 нафар фуқаролар иш билан таминланди.
Кўмир таъминоти бўйича: Фуқароларига аномал совуқда қийналмасдан ўтишлари учун Нурли Пангат МФЙда жами 58 тонна ва Мингчинор МФЙда 24 тонна кўмир махсулоти тарқатилди.  
Мингчинор МФЙ худудида жойлашган 9-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотининг иситиш тизимини яхшилаш мақсадида 4 дона ҳар бири (ҳар бири 10 800 000 сўмдан бўлган) қозонхона (катёл) лар ўрнатилди.
Боғишамол МФЙда 14 та ва Дилором МФЙда 2 та кўп қаватли уйларнинг том қисми янгиланди. Мингчинор МФЙ марказида 2 дона вертикални дранаж ўрнатилди. Дилором МФЙ худудидаги 8-сонли мактабгача таълим муассасасида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилаяпти.
Дилором МФЙдаги умутаълим мактаби ва мактабгача таълим ташкилотларининг олдида автотранспорт воситаларининг секин ҳаракатланиши учун тезликни камайтирувчи йўл белгилари ва дўмпакчалар ўрнатилди. Нурли Пангат МФЙга Алока станцияси тулкин узатиш тармоғи антенаси ўрнатилди.
Пахтакор тумани Мингчинор МФЙда яшовчи “Темир дафтар” рўйхатида турувчи фуқаролар Ж.Егамов, Қ.Бегимқулов, Ш.Турдибеков ва Боғишамол МФЙда яшовчи, З.Пардаеваларнинг ҳар бирига 6.800.000 (олти миллион саккиз юз минг) сўмлик  ҳамда фуқаролар Н.Баратов, Г.Рахмонова, Д.Сафаров, О.Хошимов, Қ.Сариева  ва С.Бозорбоевларга 7.300.000 (етти миллион уч юз минг) сўмлик 100 литрли ҳажмдан кам бўлмаган қуёш сув иситиш қурилмалари билан таъминланди.
“Замонавий маҳалла” комплексларини барпо этиш лойиҳаси бўйича 2023-йилги дастурга киритилган 3-сектор ҳудудига қарашли Дилором МФЙда замонавий маҳалла биноси барпо этилди.
 
“Темир дафтар” бўйича маълумот
 
Пахтакор тумани 3-сектор раҳбари томонидан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича “темир дафтар” юритилди.
Ҳозирги кунга қадар, 3-секторда 220 та эҳтиёжманд оилалар (926 нафар) оила аъзолари “темир дафтар”га киритилди.
Уларга турли ёрдамлар кўрсатилиб 216 тасига (98,2 %) эҳтиёжманд оилаларнинг доимий даромад манбалари яратилганлиги учун халқ депутатлари туман Кенгаши қарорларига асосан “темир дафтар”дан чиқарилди. Хозирги кунда 4 нафар оила “темир дафтар” рўйхатида туради. Жорий йилнинг шу кунига қадар 3 нафар эхтиёжманд оилалар аниқланиб, муаммоларини ҳал этиш учун “темир дафтар”га киритилган. Ушбу оиларга ҳам турли ёрдамлар кўрсатилиб келинаяпти.
  
“Аёллар дафтари” бўйича маълумот
 
Пахтакор туманида “Аёллар дафтари”нинг 4-боскичига жами 2521 нафар хотин-қизлар киритилган бўлиб, туман 3-секторда 4-боскичида 644 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган.
Махалла кесимида тахлил қилганда;
Боғишамол МФЙда - 253 нафар,
Мингчинор МФЙда - 164 нафар,
Дилором МФЙда - 171 нафар, 
Нурли Пангат МФЙда - 56 нафарни ташкил қилади. 
Туман 3-сектор “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритилган аёлларни тоифаларга бўлиб таҳлил қилинганда;
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёлларнинг бандлиги таъминлангани бўйича режа 177 нафар бўлиб, 177 нафари (100 %) га амалий ёрдам кўрсатилди.Тадбиркорлик қилиш учун кредит олишда ёрдам сўраган аёллар сони 17 нафарни ташкил қилади ва уларнинг 17 нафари (100 %) га кредитлар чиқариб берилди.Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар (боқувчиси бўлмаган, қўшимча моддий ёрдамга муҳтожлар) сони 234 нафар, хотин-қизлар бўлиб, уларнинг амалда 158 нафари (67,5%)га ёрдамлар кўрсатилган.Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар сони 108 нафар, бугунги кунда уларнинг 79 нафарига (73.1%) ёрдамлар кўрсатилди.Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар сони 8 нафар, бугунги кунда уларнинг (100%) барчасининг уй-жойлари таъмирлаб берилди.Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар сони 100 нафар, амалда уларнинг 78 нафар (78%) ёрдамлар кўрсатилди.Хозирги кунда “Аёллар дафтари”га киритилган 644 нафар хотин-қизлардан, бугунги кунга келиб, 528 нафар ёки 81.9 фоиз хотин-қизларнинг муаммоси ҳал этилди.
“Ёшлар дафтари” бўйича маълумот
 
Туман 3-сектор худудида жойлашган 4 та маҳалла фуқаро йиғинларида яшовчи 14-30 ёшгача бўлган 2686 нафар ёшларнинг, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 192 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, ушбу ёшларнинг 79 нафарига турли хил ёрдамлар кўрсатилиб “Ёшлар дафтари”дан чиқарилган. Хозирги кунда 113 нафар 41.1 % ёшлар дафтарида турибди. Ушбу 113 нафар ёшларнинг ҳам муаммолари ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
 
Ҳукуматимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни бажариш, шу йўл билан халқимизнинг турмуш шароитларини яхшилашдек катта вазифалар турганлигини ҳаммамиз маъсулият билан ҳис қилган ҳолда меҳнат қилишимиз талаб қилинади.
Бу вазифаларни бажаришда барчангизга муваффақиялар тилайман.
 
Пахтакор тумани ИИБ бошлиғи,
3-сектор раҳбари Ё.Н.Акабоев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар