Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАХТАКОР ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 52-СЕССИЯСИ ЎТДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАХТАКОР ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 52-СЕССИЯСИ ЎТДИ

21 июль 2023 йил
138
0

 Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, туман Халқ қабулхонаси, туман адлия бўлими, туман иқтисодиёт ва молия бўлими, туман электр тармоқлари корхонаси, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, сиёсий партиялар, фуқаролар йиғинлари раислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. 

 Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

  1. Сектор раҳбарларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида амалга ошираётган ишлари тўғрисида;
  2. Туман Прокуратураси томонидан қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2023 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларни белгилаш тўғрисида;
  3. Туман Ички ишлар бўлими томонудан туманда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида;
  4. Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш тўғрисидаги киритган ахбороти тўғрисида;
  5. Тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида туман адлия бўлими бошлиғининг ахборотини эшитиш;
  6. Мажбурий ижро бюроси Пахтакор туман бўлимининг 2023 йил 1-ярим йилликдаги фаолияти  тўғрисида;
  7. Туманда 2023 йил 2-чораги давомида маҳаллий бюджетининг ижроси ҳамда даромадлар базасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар натижадорлиги тўғрисида;
  8. Туман маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида;
  9. Туманда “Темир дафтар” рўйхатига киритилган, оилавий аҳволи оғир бўлган фуқароларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам ажратиш тўғрисида;
  10. Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 2023 йилнинг 6 ойи давомида соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
  11. Бошқа масалалар. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар