Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » ҲАР БИР КУН ИМКОНИЯТ

ҲАР БИР КУН ИМКОНИЯТ

09 август 2023 йил
152
0

 Асли Фориш туманининг Қоробдол қишлоғидан Мирзачўлни ўзлаштириш учун Сирдарё вилоятининг  Боёвут туманига оиламиз кўчиб келган. Кейинчалик, 1964 йили Янгиердан Пахтакорга кўчиб келганмиз. 40 йилдан бери шу ерда истиқомат қиламан. Келганимда бу ерлар қуруқ, дашт эди. Азамат деҳқонлар, танти халқимиз қадоқ қўллари билан Пахтакор обод этилди. Бугун бунёд этилган янги турар жойлар, бино ва иморатлар бу гўшага келаётган  меҳмонларни ҳайратини оширмоқда.

 

         Иш фаолиятимни тумандаги 1-мактабда ўқитувчиликдан бошладим. Кейинчалик “Пахтакор” хўжалигида ишчилар қўмитаси раиси, туман партия қўмитаси кенгаши, агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси  раиси лавозимларида меҳнат қилдим. Кўп йиллик иш фаолиятим давомида турли раҳбарлар билан ишлашга, инсонлар билан мулоқот қилишга, халқимизнинг оғирини енгил қилишга ҳаракат қилдим. Нафақага чиққунга қадар нуроний жамғармаси, туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишладим. Нафақага чиққанимдан сўнг туман ҳокимлигидан яна мени ишга чақиришди. Туман маҳалла бўлимига кексалар ва фахрийлар масаласи бўйича раис ўринбосари лавозимига қўйишди. Тизимдаги ўзгаришлардан сўнг, мени нуроний жамғармасининг “Ғалаба” МФЙ бўйича вакили этиб тайинлашди.

 

         Нуроний, меҳнат фахрийси сифатида  ўн нафар маҳалла ёшлари менга  бириктирилган. Ҳукумат биз нуронийларга ишонаяптими, таянаяптими, уни оқлашимиз керак. Ёшлар масаласи бугун давлат сиёсати. Уларнинг муваффақияти, ҳаммамизнинг ғалабамиз, уларнинг муамммолари, барчамизнинг муаммоларимиз деб қарашимиз керак. Ёшлар келажагимиз, улар билан ишлаш жараёнида  ташаббускор, тадбиркор, фаол ўғил-қизларни тарбиялаб, ўзимизнинг ҳам ғайратимизга ғайрат, кучимизга куч қўшилади.

       Уч ўғил, 2 нафар қизим бор. Барчаси уйли-жойли, касб-кори бор. Яхши яшаяпмиз, ҳеч нимага муҳтожлигимиз йўқ. Бугун юртимиздаги катта ўзгаришларни кўриб, тўғриси, ақлинг шошиб қолади. Ўйлаб қарасанг, барчаси инсон омили, инсон қадри учун қилинаётганини ҳис қиласан. Боболаримиз орзу қилган кунларни биз кўрдик, шу кунларга етказганига шукур қиламан.

         Республикамиз мустақиллигининг 32 йиллик тўйини нишонлаш арафасида турибмиз. Президентимиз қарорига кўра бу йилги байрамни “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган дастурлар асосида нишонлаймиз. Демак, ҳар бир кунимиз имконият, ҳар бир кунимиз келажак учун пойдевор эканлигини унутмайлик.

Убайдулла НИЗОМОВ,

меҳнат фахрийси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар