Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

30 март 2024 йил
55
0

 Ижтимоий тармоқларда ЖИЗЗАХ вил. – “Лой ва ўнқир-чўнқир кўча. Ваҳоланки, йўл таъмирига пул ажратилган эди” рукнида тарқалган видео мурожаатга муносабат.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-408-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Пахтакор тумани “Сувонобод” МФЙ ҳудудидаги Обиҳаёт кўчаси 2,75 км. Зарбулоқ кўчаси 0,6 км ҳамда Миришкор кўчаси 0,35 км қисмини цемет-бетон қопламаси билан таъмирлаш учун 2,4 млрд сўм пул маблағи ажратилиб ушбу кўчаларда тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 йил 2 майдаги Жиззах вилоятида ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, йўл-транспорт инфратузилмаси ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш” тўғрисидаги ПҚ-146-сонли қарорига асосан “Сувонобод” МФЙ худудидаги Янгийўл кўчаси 1,0 км қисми А.Темур кўчаси 0,6 км қисмини асфалта бетон қопламаси билан таъмирлаш учун 426 млн 674 минг сўм маблағлари ажратилиб ушбу кўчаларда тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Фуқаро мурожаатида келтирилган “Сувонобод” МФЙ ҳудудидаги Саид Аҳмад кўчаси 2018 йилги манзилли дастур асосида қум-шағал аралашмаси билан таъмирланганлиги, Янгийўл ҳамда А.Темур кўчалари 2023 йилга қадар таъмирлаш ишлари олиб борилмаганлиги сабабли ПҚ-146-сонли қарорига асосан таъмирлаш ишлари олиб борилган. Видео мурожаатда кўрсатилган кўчаларда таъмирлаш ишлари олиб бориш борасида ҳеч қандай маблағ ажратилмаган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар