Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Самбхрам Университетида Ҳоким ва ёшлар учрашуви ўтказилди.

Самбхрам Университетида Ҳоким ва ёшлар учрашуви ўтказилди.

19 апрель 2024 йил
48
0

 Ўзбекитон - ёшлар мамлакати. Шу боис, ёшлар таълим-тарбияси ва камолотига алоҳида эътибор қаратилади. Энг аввало, бу соҳадаги ишларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари доимий такомиллаштириб борилмоқда. Олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва имкониятлар эса йигит-қизларнинг малакали мутахассис бўлиб ҳаётга кириб келишида муҳим омил бўлмоқда. Сўнгги йиллларда бу борада қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилдики, улар ёшларнинг интилиш ва иқтидорини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантиришда, раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини юксалтиришда янги тизимни шакллантирди. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг  220 бандида хорижий мамлакатларнинг ОТМлари филиаллари ҳамда қўшма таълим дастурларини ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилганди.

“Тараққиёт стратегияси” марказига тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳозирги кунда мамлакатимиздаги 100 дан ортиқ университетлар юқори малакали кадрлар тайёрламоқда. Ўзбекистонда АҚШ, Буюк Британия, Италия, Жанубий Корея, Россия, Сингапур ва Ҳиндистоннинг етакчи университетларининг филиаллари самарали фаолият кўрсатмоқда.Жумладан Жиззах вилоятидаги Самбхрам Университети хам юкорида кайд этилган 100 та университетлар сирасига киради. Факатгина Пахтакор туманидан «Бизнес бошкарув», Ахборот технологиялари» ва «Компьютер дастурчиси» йуналишларда жами 40 нафар ёшларимиз тахсил олаётгани маълум бўлди. Бугун Пахтакор туман хокими, ташкилот ва корхона рахбарлари ушбу университетнинг 3-боскич ёшлар билан учрашгани Самбхрам Университетига боришди. Сухбат давомида туман хокими ёшларнинг кизикиш ва келажакдаги режаларига кизикди, 2023-2024 укув йилидаги амалиётини ёшларнинг истак хохишларини инобатга олган холда,узи тугилиб усган Пахтакор туманидаги турли ташкилот ва корхоналарда 20 майдан 20 июлгача амалиётларини уташларига келишиб олинди.

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар