Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида "Яшил макон" умуммилий лойихаси доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида БРИФИНГ

Пахтакор туманида "Яшил макон" умуммилий лойихаси доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида БРИФИНГ

19 апрель 2024 йил
54
0

 Туманда 2024 йил бахор мавсумида яшил макон умуммилий лойихаси дастури асосида амалга оширилган ишлар тўғрисида БРИФИНГ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сонли Фармони ва 2023 йил 11 сентябрдаги “«Ўзбекистон-2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-300-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 681-сонли фармойишига кўра туман ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил қилинадиган ва мавсум давомида экиладиган манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари, унинг экиш тартиблари ва захиралар яратиб бориш юзасидан аниқ топшириқлар берилган.

Шунга кўра Пахтакор тумани ҳудудида 2024 йил баҳор мавсумида 800 минг дона манзарали мевали ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлиб бугунги кун ҳолатига 893 мингдан зиёд кўчатлар экилиб режага нисбатан 111% ни ташлик қилмоқда.

Шунингдек туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2022-2023 йиллар мобойнида экилган тол ва терак қаламчалари ҳамда тут уруғларидан экиб етиштирилиб кўчат холатига келганларини 2024 йил бахор мавсумидакўчириб экилиши ортидан туман маҳаллий бюджетининг иқтисод қилинишига олиб келинди.

 Кўчат экиш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажаралишини таъминлаш мақсадида туман ҳудудида масул корхона ва ташкилотлар билан биргаликда режа асосида ишлар олиб борилди.

 

Пахтакор тумани

ҳокими ўринбосари О.Аманов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар