Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор тумани Боғишамол маҳалласидаги хонадонларда қуёш панеллари ўрнатилмоқда

Пахтакор тумани Боғишамол маҳалласидаги хонадонларда қуёш панеллари ўрнатилмоқда

28 март 2023 йил
153
0

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги “Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан жисмоний шахсларга қулайлик яратиш мақсадида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси томонидан платформа ишга туширилган.

Ушбу платформа орқали уйдан чиқмаган ҳолда қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини имтиёзли нархларда харид қилиш мумкин.  

Шунингдек, жорий йилнинг 1 апрелидан аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт•соатига 1000 сўмдан субсидия берилади. Аҳоли томонидан сотилган электр энергияси учун маблағлар ҳар ой “Солиқ” мобил иловаси орқали фуқароларнинг банк пластик карталарига ўтказилади.  

Мамлакатимиз аҳолиси ана шундай имкониятлардан фойдаланиш мақсадида ўз хонадонларига қуёш панелларини ўрната бошлади. Хусусан, айни кунларда Боғишамол маҳалласидаги Нишонов Қурбон ака 3 кловаатли қуёш панели ўрнатиб фойдаланмоқдаман. Панел бир кунда 3 кловаат электр энергияси ишлаб чиқарса шундан 1.5 (бир ярим) кловаат сарфланяпти фойдаланилмаган электр энергиясини давлатга сотишни режалаштирганман дейди-у.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар