Халқ депутатлари Пахтакор тумани Кенгашининг Эллик биринчи сессияси бўлиб ўтди
Сессия йиғилишида, Туман сектор рахбарлари, Туман Адлия бўлими бошлиғи, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Пахтакор туманидаги халқ қабулхонаси мудири, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, туман ҳокимлиги бош юристконсулть, туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи, туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи, Савдо саноат палатаси Пахтакор туман бўлими рахбари, туман ИИБ масъул ходими, туман қўриқлаш бўлими бошлиғи кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилоти раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда оммавий ахборот вакиллари қатнашди.
Сессияни Халқ Депутатлари Пахтакор тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими А.Ашуров олиб борди.
Кун тартиби ва иш регламенти 11 та масала киритилиб атрофлича кўриб чиқилди.