Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор тумани ҳокимининг Инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Қирғизистонда

Пахтакор тумани ҳокимининг Инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Қирғизистонда

26 апрель 2024 йил
43
0

 Жорий йилнинг 25-26 апрель кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилаётган "Маҳаллий давлат ҳокимиятини ривожлантириш модели" мавзусида семинар ташкил этилди.

 Академик хамжамият вакиллари, икки давлатнинг халқаро экспертлари, маҳаллий бошкарув орган вакиллари ва нодавлат-нотижорат ташкилотлар иштирокидаги семинар ўз нихоясига етди.

 Икки кун давом этган семинарда хар икки томоннинг махаллалардаги бошкарув, жамоатчилик Кенгашлари ишлари, хотин-қизлар ҳуқуқлари ва ёшлар масалалари шунингдек ногиронлар уюшмаларида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги ўрганилиб, таҳлил қилинди. 

 Кичик гурухларда олиб борилган, муаммолар ечими юзасидан ёшлар масаласида икки давлатнинг ёшлари орасида ўзаро дўстлик жамоалари тузиб Хакатон танловини ўтказишга келишиб олинган бўлса, аёллар, масаласида бу икки халқнинг менталитетига хос бўлган ва халигача давом этаётган зўрвонликни ҳар қандай турини бартараф этиш юзасидан халқаро экспертлар жалб қилинадиган бўлди. Икки томон хамкорлик дастурларини давом эттиришга қарор килишди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар